Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро аэрокосмик мактаби билан ҳамкорликда атоқли олим, академик Шавкат Воҳидов таваллудининг 90 йиллигига бағишланган маърифий кеча бўлиб ўтди.

Илм-фанни ривожлантириш, инновацион технологияларни жамият ҳаётига кенг жалб этиш Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган маърифий ислоҳотларда устувор ўрин эгаллайди. Тадбирда айтилганидек, Ўзбекистон Фанлар академияси, Россия космонавтика академияси, Халқаро муҳандислик академияси академиги Шавкат Воҳидов  ҳам айнан янгиликлар сари интилувчан олимлардан эди.  

 Маълумотларга кўра, Шавкат Воҳидов Самарқанд шаҳрида хизматчи оиласида таваллуд топган. Ш.Воҳидов Ядро физикаси ва космик муҳандислик соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Халқаро инженерлик академияси, Россия Космонавтика академиясининг академиги, физика-математика Фанлар доктори, профессори эди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби Шавкат Воҳидов физика фанининг, шу жумладан, қаттиқ жисмлар физикаси, космонавтика ва асбобсозлик ривожига катта ҳисса қўшган олим эди. Унинг илмий ишлари Халқаро илмий жамоатчилик орасида эътироф этилган ва юксак баҳоланган.  

 Шавкат Воҳидов физика ва космонавтика соҳасида етук мутахассис, моҳир педагог ва ўз соҳасининг тарғиботчиси бўлиши билан бирга, мумтоз адабиёт, тарихимизнинг ҳам билимдони, жонкуярларидан эди. У машҳур шоирлардан Сипандии Самарқандий, Тамҳид Самарқандий ва бошқа шоирлар ижодини батафсил таҳлил этиб, уларнинг кўплаб ҳали маълум бўлмаган ғазаллари, мухаммасларини йиғиб, китоб ҳолида чоп эттирди.  

 ХIX аср охири ва ХХ аср бошларида Марказий Осиёда, хусусан, Самарқанд шаҳрида мавжуд бўлган ҳаттотлик санъати ҳақида махсус изланишлар олиб бориб, ўз даврининг машҳур ижодкорлари, бугунги кунда унутилиб кетган алломалар – Мулло Муҳаммад Зарринқалам ва Тамҳид  Самарқандийни халқимизга танитишга муваффақ бўлган эди.  

 Камтарин, заҳматкаш ва фидойи инсон бўлган Шавкат Воҳидов 6 та монография, 280 дан ортиқ илмий ишлар, 64 та ихтиро муаллифи. Мазкур илмий ишларнинг аксарият қисми хорижда нашр этилган ва патентланган. Академик Воҳидов мамлакатимиз ва МДҲ, АҚШ, Венгрия, Болгария, Покистон, Малайзия, Туркия, Эрон ва бошқа давлатлардаги халқаро илмий анжуманларда қатнашган. Бир қатор монографиялар ва илмий тўпламларга муҳаррирлик қилган.  

 Ш.Воҳидов кўплаб фан докторлари, фан номзодлари, магистр ва бакалаврлар тайёрлади. Кўплаб номзодлик ва докторлик илмий даражалари олиш учун қилинган ҳимояларда расмий оппонент сифатида иштирок этди.  

 Шавкат Воҳидовнинг илмий ишлари қаттиқ жисмлар физикаси, космонавтика, спектроскопия, кристаллография, радиотехника ва алоқа, асбобсозликка оиддир. Воҳидов раҳбарлигида орбитадаги сунъий йўлдошларга метеорлар, фазодаги чиқиндилар ёки махсус жисмлар билан таъсир кўрсатилганда шу ҳодиса қачон ва қаерда содир бўлганлигидан хабар берадиган ихчам йўлдош, шунингдек табиий офатлар – сел, қор уюмининг кўчиши ва бошқалар юз беришидан хабар берадиган ва олдини оладиган асбоблар, қишлоқ хўжалиги ускуналари яратилди.  

 Академикнинг кўп қиррали олим, фаннинг улкан ташкилотчиси, моҳир педагог, адабиётимиз ва илм-фанимиз билимдони сифатидаги фаолияти ғоят ибратлидир. Юртимиз зиёлиларининг етук намояндаси Шавкат Воҳидов ҳаёт бўлганида 90 ёшни қаршилаган бўлар эди.  

 Фидойи олимнинг ҳаёти ва бетакрор фаолияти шогирдлари, ҳамкасблари, ёшлар учун Ватанга хизмат қилишнинг юксак намунасидир.  

 Маърифий кечада атоқли олим Шавкат Воҳидовнинг илмий тадқиқотлари, фаолияти, ибратли ҳаёти хусусида батафсил сўз юритилди. Таниқли журналист Шаҳобиддин Зайниддинов сценарийси асосида суратга  олинган “Юлдузларга интилиб” ҳужжатли фильми намойиш этилди.  

Н.Усмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коинотга ўз қалбини бағишлаган олим