ФОТОРEПОРТАЖ
Дарахт, яшиллик — ҳаёт тимсоли. Шу боис ҳам азалдан халқимизда кўчат экиб, боғ яратиш анъанаси шаклланган. Ушбу эзгу амаллар бугунги кунда умуммиллий лойиҳага айланди.
Юртимизнинг ҳар бир гўшасида баҳорги кўчат экиш мавсуми уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Аҳоли вакиллари,жамоалар, ташкилот ва муассасалар яшилликка ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Термиз давлат университет жамоаси ҳам ҳудудларда “Яшил макон” доирасида ўз боғини ташкил этаяпти.
Университет кампусига қарашли ҳудудда 3000 мингдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар, гуллар экилган бўлса, университет балансидаги “Дарбанд ўқув амалиёт базаси”да жами 6000 туп турли навдаги кўчатларни экиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш экологик муаммоларни ҳал этишда муҳим ўрин тутади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қизғин руҳда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида беш йил давомида жами 1 миллиард дарахт кўчатларини экиш кўзда тутилган. Кенг жамоатчиликнинг ушбу лойиҳада фаол қатнашиши эса кўркам боғлар яратилишига, юртимизнинг яшиллик даражаси ортишига хизмат қилади.
[gallery-16912]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА фотомухбири