Китобхонлик оиладан бошланади
Қарши шаҳрида ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, оилавий мутолаа анъаналарини кенг тарғиб этиш мақсадида “Ёш китобхон оила” танлови ўтказилди.
Унда иштирокчи оилалар ўз билим ва дунёқарашини, китоб мутолааси борасидаги салоҳиятини намоён этди. Танлов шартларига кўра, иштирокчилар тест синовларида қатнашиб, тўплаган баллари асосида баҳоланди.
Якуний натижаларга кўра, “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинидан Сафаровлар оиласи биринчи ўринни эгаллади. “Хўжа Хиёл” МФЙдан Маҳмудовлар оиласи иккинчи, “Ойдин” МФЙдан Эргашевлар оиласи эса учинчи ўринга сазовор бўлди.
[gallery-32417]
Ғолиб деб топилган Сафаровлар оиласи танловнинг вилоят босқичида Қарши шаҳри шарафини ҳимоя қилади.
Таъкидлаш жоизки, бундай танловлар оилада мутолаа муҳитини шакллантириш, ота-она ва фарзандларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, ёш авлодни маънавий етук ва кенг дунёқарашли инсонлар этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),
ЎзА мухбирлари