Китобхон давлат хизматчиси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Фарғона вилоят филиали, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Китобхон давлат хизматчиси” танлови ўз якунига етди.
Танлов давлат хизматчилари ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, маънавий-маърифий савияни ошириш, шунингдек, китоб мутолаасига бўлган қизиқишни янада кучайтириш мақсадида ташкил этилди.
Икки шарт асосида иштирокчилар билим ва салоҳиятини, мутолаа маданияти ҳамда китобхонлик бўйича қарашларини намоён этдилар. Якуний натижага кўра, 1-ўрин — Марҳабо Бобоева (Ўзбекистон тумани хотин-қизлар фаоли), 2-ўрин — Ҳамдам Маҳмудов (Қўштепа тумани “Хўжақишлоқ” МФЙ ёшлар етакчиси) ва 3-ўрин — Фирдавс Эргашев (Риштон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассиси)га насиб этди.
[gallery-26812]
Танлов ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА