Касалланиш ва ўлимлар сони камайди
Кеча юртимизда 140 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 1 нафар бемор вафот этди.
2022 йил 22 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235740 (+138) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида, 1 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 18 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 10 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Фарғона вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида, 21 нафари Тошкент вилоятида, 56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
Андижон вилоятида 8 нафар,
Бухоро вилоятида 16 нафар,
Жиззах вилоятида 21 нафар,
Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
Навоий вилоятида 6 нафар,
Самарқанд вилоятида 23 нафар,
Сирдарё вилоятида 10 нафар,
Сурхондарё вилоятида 8 нафар,
Фарғона вилоятида 11 нафар,
Хоразм вилоятида 6 нафар,
Тошкент вилоятида 243 нафар,
Тошкент шаҳрида 896 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 230286 (+1267) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1624 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 27 нафар кишида пневмония аниқланди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
ЎзА