Бугунги кунда Андижон вилоятида 2 минг 752 та бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Ушбу ташкилотлар ўз сафига 480 минг нафарга яқин аъзони бирлаштирган. Уларнинг 220 минг нафарга яқинини аёллар, 170 минг нафардан ортиғини ёшлар ташкил этади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Уставларида касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловлар ҳар 5 йилда бир марта ўтказилиши, касаба уюшма органлари 5 йил муддатга сайланиши белгилаб қўйилган.

Шунга кўра, Андижон вилоятидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида жорий йилнинг февраль-апрель ойларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялар ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши тармоқ касаба уюшмалари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари ва бирлашган қўмиталари ҳамкорлигида тармоқлар ҳамда ҳудудлар кесимида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари иштирокида 40 га яқин ўқув-семинари ташкил этилди.

Ана шу тадбирларда иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларни ўтказиш тартиби, қўмита раислари ва ўринбосарлари ҳамда аъзоларини сайлаш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.  

Айни кунда бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялар бўлиб ўтмоқда.

Ҳисобот-сайлов йиғилишларида касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2024 йиллардаги фаолияти, келгусидаги вазифалари тўғрисидаги, шунингдек, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, меҳнати муҳофазаси, бандлик, меҳнаткашлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш масалалари юзасидан касаба уюшмаси қўмитаси раисларининг ҳисоботлари тингланмоқда.

Ҳисобот-сайлов йиғилишларида касаба уюшмалари республика, вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари, бирлашган қўмиталари ҳамда ҳудудий Кенгашларининг масъул ходимлари иштирок этмоқда. Йиғилишларда меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини янада кучайтириш, жамиятдаги жараёнларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган вазифалар хусусида сўз юритилмоқда Ана шу йўналишлардаги муҳим вазифалар белгилаб олинмоқда.

Ҳозирга қадар вилоятдаги 559 та бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялар ўтказилди.  

Бу йилги ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференцияларни олдинги йиллардагидан фарқи бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига (раис ва унинг ўринбосари) сайловлар, яъни асосий ишидан озод этилган раис ва раис ўринбосари сайлови муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтмоқда.

– Корхоналарда бўлиб ўтган йиғилишларда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раҳбарлари муқобиллик асосида сайланди, – дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими мудири Ҳамидулло Матисаев. –  Жумладан, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали касаба уюшма ташкилоти ҳисобот-сайлов конференциясида 3 нафар муқобил номзод орасидан Гулчеҳрахон Маматхўжаева сайланди.  

Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Андижон ҳудудий филиали корхонаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ҳисобот-сайлов конференциясида 5 нафар муқобил номзод орасидан корхонанинг хавфсизлик техникаси хизмати муҳандиси Ўғилой Зияева касаба уюшма қўмитаси бошланғич ташкилоти  раиси этиб сайланди.

Шу кунларда вилоятда бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялар ўтказилиши давом этмоқда.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари раислари муқобиллик асосида сайланмоқда