Кўп тармоқли хўжалик
Фарғона вилояти Қува туманидаги “Роҳатой” фермер хўжалиги раҳбари Авазбек Тешабоев “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичида “Энг яхши фермер” йўналишида ғолибликни қўлга киритди.
Фарғона вилояти Қува туманидаги “Роҳатой” фермер хўжалиги раҳбари Авазбек Тешабоев “Ташаббус – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичида “Энг яхши фермер” йўналишида ғолибликни қўлга киритди.Фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида йилдан-йилга фаолияти кенгайтирилган хўжаликда айни пайтда пахта, ғалла, сабзавот ва полиз экинлари етиштириш билан бирга, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик, паррандачилик, боғдорчилик тармоқлари ҳам йўлга қўйилган. Хўжалик қошидаги сутни қайта ишлаш цехида бир неча турдаги сут маҳсулотлари тайёрланади. 200 дан зиёд ишчи меҳнат қилаётган хўжаликнинг иссиқхонасидан ҳам яхшигина даромад олинаётир.