Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан Тошкент вилояти ҳудудидаги автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш объектларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур доирасида ўтказилган матбуот анжуманида тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йилда Тошкент вилояти ҳудудидаги автомобиль йўллари ва ички кўчалар ҳамда йўл иншоотларида 1 345,5 км узунликда қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари амалга оширилди ва ушбу мақсадлар учун 1 триллион 977,3 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Шундан Халқаро молия институти ҳисобидан ажратилган маблағ 252,7 миллиард сўмни ташкил  қилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, йўналишларда дастлабки йўналтирувчи ва масофа кўрсатувчи йўл кўрсаткичларини ўрнатиш учун 0,12 миллиард сўм, 41 дона кўприкни қуриш-таъмирлаш ишлари учун 109,2 миллиард сўм ҳамда таъмирлаш ишлари дастури учун 1 триллион 17,7 миллиард сўм йўналтирилган.

Шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида қарама-қарши йўналишларни ажратиб турувчи I-гуруҳ тўсиқларни ўрнатиш учун 9,7 миллиард сўм маблағ ажратилган. 

Тошкент вилоятига уюштирилган пресс-турнинг илк манзили Паркент тумани марказини янги йўналиш бўйича “Паркентсой” сойининг қирғоғи бўйлаб айланиб ўтувчи бир томонлама ҳаракатланувчи 4 км узунликдаги автомобиль йўли бўлди.

Таъкидланишича, ушбу автомобиль йўлининг асосий ишлари тугатилган бўлиб, ҳозирда сув қочириш учун темир-бетон лотоклари ўрнатилмоқда. Кейинги босқичда эса асфальт-бетон қопламасини ётқизиш режалаштирилган.

Пресс-тур давомида соҳа вакиллари замонавий транспорт оқими шароитларида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатлари ҳисобга олиниши лозимлигини ҳамда йўлларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати устидан мунтазам назорат ишлари амалга оширилишини қайд этди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар Тошкент вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ишлари билан танишди