Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида ўқувчи ёшлар ўртасида бир қатор спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” мусобақаларининг минтақавий босқичлари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу мусобақалардан кўзланган асосий мақсад – ёш спортчилар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш, Олимпия спорт турларига бўлган қизиқишни ошириш ва истиқболли спортчиларни аниқлашдан иборатдир.

Вилоят марказидаги Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган мактабда спортнинг бокс тури бўйича бўлиб ўтган минтақавий босқичда Жиззах шаҳри, Бахмал, Ғаллаорол ва Фориш туманларидан келган 100 дан ортиқ ёш спортчилар ғолиблик учун рингларда баҳс олиб бордилар. 

[gallery-23881]

Зомин туманининг спорт мактабида эса бадиий гимнастика ва дзюдо спорт турлари бўйича ташкил этилган беллашувларда майдон эгаларидан ташқари, Зарбдор ва Янгиобод туманларидан келган иқтидорли ўқувчи-ёшлар иштирокида ўтган беллашувлар қизғин баҳсларга бой бўлди.

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг стол тенниси тури бўйича Пахтакор туманининг спорт мактабида ташкил этилиб, унда мезбонлардан ташқари Шароф Рашидов ҳамда Зафаробод туманларининг ёшлари, Гагарин шаҳарчасидаги минтақавий баҳсларда эса Мирзачўл, Дўстлик ва Арнасой туманларидан борган иқтидорли, ғайратли ва мақсад сари интилувчан ёш спортчилар иштирок этишди. 

Ўтказилган минтақавий мусобақалар якунида ўз ёш тоифаси ва йўналишлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлган барча спортчиларга медаль ва дипломлар тантанали тарзда топширилди.

Спортнинг бокс, бадиий гимнастика, дзюдо ва стол тенниси турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган ўқувчи ёшлар жорий йилнинг 18 – 23 август кунлари ўтиши белгиланган мусобақаларининг вилоят босқичида иштирок этишади.

Бундай мусобақалар ёшларни нафақат жисмонан, балки маънан ҳам тарбиялайди. Ҳар бир ғалаба – бу Янги Ўзбекистон ёшларининг Олимпия сари дадил одимлашига пойдевор вазифасини ўтайди. 

Минтақавий босқич беллашувлари давом этмоқда.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахлик ёшлар Олимпия чўққилари сари дадил одимлаётир