ЖИДУ талабалари Ислом цивилизацияси марказида: тарих, маърифат ва дипломатия уйғунлиги
Яқинда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари пойтахтимизда жойлашган Ислом цивилизацияси марказига маърифий ташриф уюштирди. Иштирокчилар мамлакатнинг бой илмий-маънавий мероси, ислом цивилизациясининг жаҳон тараққиётидаги ўрни ва аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси билан яқиндан танишди.

Айниқса, Марказ экспозициясида намойиш этилган ноёб қўлёзмалар, тарихий манбалар ва замонавий интерактив кўргазмалар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
Экскурсия давомида мутахассислар томонидан ислом цивилизациясининг тарихий тараққиёти, унинг глобал маданият ва маънавий қадриятлар ривожидаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Эътиборлиси, маърифий ташриф ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, тарихий меросга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро муносабатлар ва маданиятлараро мулоқот соҳаларидаги билимларини бойитишда муҳим аҳамият касб этди.
Бу каби ташаббуслар ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни кенг фикрлайдиган, юксак маънавиятли ва замонавий мутахассислар сифатида шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА