Женевада Ўзбекистоннинг ирқий камситишга қарши халқаро мажбуриятлари ижроси муҳокама қилинди
Швейцариянинг Женева шаҳрида БМТнинг Ирқий камситишни тугатиш қўмитасининг 117-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.
Сессия доирасида Ўзбекистоннинг Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини бажариши юзасидан XIII ва XIV бирлашган даврий маърузалари кўриб чиқилди.

Делегация аъзолари томонидан мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, камситишнинг барча шаклларига қарши курашиш ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган изчил ислоҳотлар ҳақида ахборот берилди.
Хусусан, қонунчиликни такомиллаштириш, институционал механизмларни кучайтириш ҳамда амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1965 йил 21 декабрдаги резолюцияси асосида қабул қилинган мазкур конвенция доирасидаги мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан қўмитага тақдим этилган XIII ва XIV бирлашган даврий маърузалар асосида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.
Н.Абдураимова, ЎзА