Жапаров ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашди. Томонлар “Камбар Ота-1” гидроэлектростанцияси қурилиши ва “Global Gateway” ташаббусини ўз ичига олган йирик инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилди.
Стипрайс фикрича, “Қамбар Ота-1” ГЭС мавзусига эътибор қаратиб, жуда муҳим ушбу лойиҳа ҳудуд энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, минтақа ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик имкониятини кенгайтиришга ҳисса қўшади. Шунингдек, юқори мартабали меҳмон Жапаровни Қирғизистоннинг 2027-2028 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани билан табриклади.
С.Раҳимов, ЎзА