Жаҳон чемпионатининг бугунги баҳсларида 4 нафар таэквондочимиз жанг ўтказади
Пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси"даги Яккакураш спорт мажмуасида таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган XV Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги мусобақалари ортда қолди.
Бугун, 14 апрель куни дунёнинг 115 дан зиёд давлатининг минг нафарга яқин маҳоратли таэквондочилари иштирокидаги дунё биринчилигининг учинчи кунги баҳсларида йигитлар -45, -73 килограмм, қизлар эса -42, -68 кило оғирликдаги жангларда ўз омадини синовдан ўтказади.
Жаҳон чемпионатининг учинчи кунги мусобақаларида ватанимиз шарафини Шоҳжаҳон Холмуродов (-45), Ахаджон Мухторов (-73), Зуҳра Измаилбаева (-42), Ситора Асророва (+68) ҳимоя қилади.
Т.Рўзиев,
ЎзА