Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган Халқаро анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Жадидларни хотирлаб” деб номланган плакатлар кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазманинг очилишида эътироф этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда жадидчилик ҳаракатини ўрганиш, бу борадаги илмий тадқиқотлар асосида бадиий асарлар, спектакллар, тасвирий санъат намуналарини яратиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.  

Мазкур йўналишдаги эзгу саъй-ҳаракатлар биз кимларнинг авлодлари эканимизни теранроқ англаш, бугунги ёруғ, тинч ва осойишта, дориломон кунларнинг қадрига етишда муҳим аҳамият касб этмоқда.  

“Жадидларни хотирлаб” деб номланган мазкур плакатлар кўргазмаси ҳам талаба-ёшларни тараққийпарвар боболаримиз ҳаёти, фаолияти, уларнинг эзгу ғояларини батафсил ўрганиш, олган тасаввур ва таассуротларини тасвирий асарлар воситасида ифода этиш имконини бергани билан аҳамиятли бўлди.  

Кўргазма доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ўртасида “Жадидлар ғоялари Янги Ўзбекистон стратегияси билан ҳамоҳангдир” шиори остида ижодий танлов ўтказилди.  

Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси” тасвирий ва амалий санъат асарлари, эсселар кўрик-танловида “Энг яхши рангтасвир асари”, “Энг яхши ҳайкалтарошлик асари”, “Энг яхши графика асари”, “Энг яхши амалий санъат асари”, “Энг яхши эссе муаллифи” номациялари бўйича ғолиблар тақдирланди.  

Н.Усмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жадидларни хотирлаб