Жадид манбаларида Амир Темурнинг вақфномасига оид маълумотлар (+видео)
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида жадидчилик манбаларида Амир Темурнинг вақфномасига оид маълумотлар ҳақида батафсил маълумот берилади.
Амир Темур даври ўзбек давлатчилиги тарихида ўзига хос муҳим ўрин тутади. Амир Темур даври тарихини ўрганиш буюк соҳибқирон томонидан мамлакат равнақи, юрт ободончилиги, илм–фан, савдо–иқтисодий, дипломатик муносабатлар, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик тамойиллари ривожи йўлида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳамда бобоколонимизнинг шахсий фазилатлари ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлиш, ўша давр меросини ўрганиш, таҳлил қилиш, ижодий фойдаланиш ёшларимизни баркамол инсон этиб шакллантириш ва тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Амир Темур тарихда нафақат давлат арбоби, саркарда ўз навбатида моҳир дипломат, мамлакатлар ўртасида дўстона алоқалар ва савдо иқтисодий муносабатларни ривожлантириш тарафдори, илм–фан ва маданият ривожига ҳисса қўшган, ўз навбатида юксак фазилатларга эга шахс сифатида ҳам чуқур из қолдирган. Мазкур даврда мамлакат ички ва ташқи сиёсатидаги имконлар, салоҳияти тўла–тўкис намоён бўлди, жаҳоннинг иқтисодий, маданий марказига айланди.
Амир Темурнинг адолат билан олиб борган сиёсати, давлат бошқаруви, илм–фан ва маданият ривожи, юрт ободончилиги ва тинчлиги йўлидаги ишлари ҳақида ўша давр ёзма манбалардаги маълумотлар Амир Темур даври тарихини ўрганишга ёрдам беради. Соҳибқироннинг мамлакат ижтимоий–сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётига доир олиб борган улкан ишлари билан бир қаторда тарихий манбаларда унинг шахсий фазилатлари ҳам чуқур баён қилинган.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JUofRZgBn08" title="Jadid manbalarida Amur Temurning vaqfnomasiga oid ma’lumotlar " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА