Маълумки, 2024 йил 18 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни мамлакатимизда ижтимоий ҳимоянинг сифат жиҳатдан янги босқичга чиқишига хизмат қилмоқда.

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Тошкент вилоятида ҳам бир қатор амалий тадбирлар бўлмоқда. Хусусан, туман ва шаҳарлардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида 10 нафар эҳтиёжманд фуқарога давлат божидан озод этилган ҳолда шахсий идентификация карталари расмийлаштирилди. Улар орасида тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ҳам, ёлғиз қариялар ҳам бор. Мисол учун, Оҳангарон туманида истиқомат қилувчи Х.Пайзиева ана шундай хизматдан фойдаланди. 

– Мен тўрт йил давомида турмуш ўртоғимдан жисмоний ва руҳий тазйиқ кўриб яшадим. “Инсон” маркази орқали ҳуқуқий ёрдам олдим. ID-картамни ҳам давлат божисиз расмийлаштиришди. Бугун мен ҳимоядаман. Қонунни фақат қоғозда эмас, ўз ҳаётимда ҳис қилдим, – дейди Х.Пайзиева. 

2024 йил ва жорий йилнинг 1-чораги мобайнида 501 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга эксперт маслаҳатчилари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Бу орқали уларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини англаш ва ҳуқуқий ечимларга эришиш имкониятлари кенгайди. Ҳозиргача, давлат божисиз 69 та даъво аризаси судларга киритилди. Натижада, 19 ҳолатда алимент ундириш буйруқлари чиқарилди. Шу билан бирга, 4 та ҳолатда оталикни белгилаш, 6 та ҳолатда моддий таъминот ундириш, 1 нафар фуқаро муомалага лаёқатсиз деб топилиб, интернатга жойлаштирилди. 

Жумладан, Янгийўл туманида қаровсиз қолган Жамолиддин Фазилов “Инсон” маркази кўмагида суд орқали муомалага лаёқатсиз деб топилиб, Оҳангарондаги “Мурувват” интернат уйига жойлаштирилди. Шунингдек, Оққўрғон туманида тазйиққа учраган Зилола Ниёзова икки нафар фарзанди билан суд қарорига асосан турмуш ўртоғи яшайдиган уйга киритилди. 

– Турмуш ўртоғим билан мен муносабатимиз яхши эмас эди, – дейди З.Ниёзова. – Кўп йиллар давомида тазйиқ ва беҳурматликка икки фарзандим учун чидадим ва “Инсон” марказига бордим. У ердаги маслаҳатчилар менга ҳуқуқий кўмак берди. Суд орқали фарзандларим билан бирга турмуш ўртоғим яшайдиган уйга кириш ҳуқуқимни тикладим. Бугун мен ўз уйимда фарзандларим билан хавфсиз муҳитдаман. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Тошкент вилоятидаги 28 та маҳаллада юқоридаги қонун мазмунини аҳолига тушунтириш мақсадида сайёр учрашувлар ўтказилди. Унда 1 минг 500 нафардан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар қамраб олинди. 

Хулоса қилиб айтганда, бу қонун нафақат ҳуқуқий ҳужжат сифатида, балки реал ёрдам воситаси сифатида амалга ошмоқда. Унинг амалдаги ифодаси эса оддий инсонлар ҳаётидаги ўзгаришлар билан ўлчанади. 

А.Мусаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимоянинг ҳаётдаги ифодаси