Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги олдидан

Шарқий ҳарбий округ Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда “Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

[gallery-24538]

Тадбирда ҳарбий хизматчилар, таниқли шоир ва ёзувчилар, Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчилари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, маданият соҳаси вакиллари иштирок этди. “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғоя асосида ташкил этилган давра суҳбатида иштирокчилар мустақиллик йилларида мамлакатимизда эришилган ютуқлар, таълим-тарбия, инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш йўлидаги ислоҳотлар, халқимизнинг сиёсий маданияти, фуқаролик позицияси ва ижтимоий фаоллиги ҳақида сўз юритдилар. Мустақиллик – ҳар бир халқ учун бебаҳо неъмат, суверен тараққиёт йўлининг асоси экани, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг бош ғояси бўлган инсон қадри тамойили кенг қамровли ислоҳотлар марказида тургани, ёш авлодни маънавиятли, билимли, Ватанга садоқатли этиб тарбиялашда ҳарбий қисмларда олиб борилаётган маърифий ишлар юксак аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.

Тадбир ҳарбий хизматчилар ҳамда ижодкорлар, маънавият тарғиботчилари ўртасида очиқ мулоқот тусини олди. 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижодкорлар – ҳарбийлар ҳузурида