“Ихтирочиликка қадам” танлови ғолиблари аниқланди
Навоий шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ихтирочиликка қадам” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари, Президент мактаби, ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда нодавлат мактабларининг 5-11 синф ўқувчилари иштирок этди.

Танловда қатнашчилар таълим, ахборот технологиялари, яшил энергия, экология, иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича ишлаб чиққан лойиҳа ҳамда инновацион ғояларини тақдим этди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Томди туманидаги ихтисослашган мактаб интернати жамоаси, 2-ўринни Учқудуқ туманидаги 20-умумтаълим мактаби жамоаси ва 3-ўринни Зарафшон шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби жамоаси қўлга киритди.

Ушбу жамоалар танловнинг республика босқичида Навоий вилояти шарафини ҳимоя қилади.
А.Бўриев, ЎзА мухбири