Мустақиллик – бу шунчаки тарихий сана эмас, балки ҳар бир соҳада ўзгаришлар, ҳаёт тарзидаги юксалишлар, инсон қадрини улуғлаш сари ташланган қадамдир. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида мамлакат бўйлаб, хусусан Жиззах вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ана шу улкан мафкуранинг амалий ифодасидир.

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар “Инсон қадри учун”, “Янги Ўзбекистон – халқ учун” деган ғоялар асосида ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бу фақат шиор эмас, балки ҳудудлар тараққиётида, ҳар бир маҳаллада яратилаётган шароитларда, ҳар бир иншоотда ўз ифодасини топмоқда.

Жиззахда барпо этилаётган иншоотлар ҳам ана шу жараённинг яққол гувоҳидир. 2024 йил 29 февралда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 95-сонли қарори асосида 2025 йилда амалга оширилаётган “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури” доирасида вилоятдаги кўплаб муҳим объектлар жорий йилнинг август ойида фойдаланишга топширилмоқда.

[gallery-24618]

Айниқса, Жиззах шаҳар “Оққўрғонлик” маҳалласидан ўрин олган кўп тармоқли марказий поликлиника ва 270 ўринли туғруқ мажмуаси халқимизнинг энг зарур эҳтиёжларидан бири бўлган тиббий хизматга қаратилаётган эътибордан далолат беради. Бу ерда фақат бинолар эмас, балки инсон ҳаёти ва саломатлигига бўлган юксак ғамхўрлик барпо этилмоқда. Мазкур лойиҳа “Agro kvant” МЧЖ томонидан қурилиб, халқимизнинг Энг улуғ, Энг азиз байрами – Мустақиллик арафасида фойдаланишга топширилади.

Шу ҳудудда якунлаш арафасида бўлган яна бир муҳим объект — вилоят кўз касалликлари шифохонасидир. Бу ерда жорий этилаётган юқори технологияли офтальмологик хизматлар Жиззах аҳолисига жойида, сифатли ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш имконини яратади. Бу эса мустақиллик туфайли ҳар бир инсон соғлиғи давлат сиёсати даражасига кўтарилганини яна бир бор тасдиқлайди.

Яна бир салоҳиятли лойиҳа — Жиззах шаҳар “Тошлоқ” маҳалласидан жой олган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах вилояти филиалидир. 250 ўринли даволаш ва ёрдамчи биноларни қамраб олган бу мажмуа замонавий шошилинч тиббий ёрдам тизими учун мустаҳкам пойдевор бўлади. “Ergohaus” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган бу қурилиш инсон ҳаётидаги энг нозик, тезкор ечим талаб этадиган вазиятларда ҳам замонавий инфратузилманинг аҳамиятини кўрсатади.

Адолат ва қонун устуворлиги — бугунги сиёсатнинг асосий мезонларидан бири. Шу маънода, Жиззах вилояти судлари мажмуаси — жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича алоҳида биноларда ташкил этилаётгани, замонавий судлов тизимига босқичма-босқич ўтилаётганидан далолат беради. Бу жамиятда адолат ва шаффофликка бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди.

Ёшлар келажаги, таълим сифатининг юксалиши эса ислоҳотларнинг узоқ муддатли стратегиясининг асосий йўналишларидан биридир. Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети ҳузурида қурилаётган 2500 ўринли ўқув биноси ва 600 ўринли талабалар тураржойи — нафақат таълим сифати, балки ёшларнинг руҳий баркамоллиги учун ҳам қулай муҳит яратишга қаратилган. Ушбу иншоот янги ўқув йилида талабаларни бағрига олишга тайёрлиги билан алоҳида таҳсинга сазовор.

Бундан ташқари, Шароф Рашидов туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида жойлашган 200 қатновли оилавий поликлиника, 1680 ўринли замонавий умумтаълим мактаби ҳамда Давлат тест маркази филиали ҳам айнан Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши белгиланган. Бу объектлар орқали аҳолига, айниқса ёшларга янада қулай, қулайгина эмас — муносиб ҳаёт шароити тақдим этилаётганини кўришимиз мумкин.

Бир қарашда бу қурилишлар шунчаки янги бинодек туюлиши мумкин. Аммо аслида, улар ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин ифодаси, мустақилликнинг амалдаги натижасидир. Бу — ҳар бир фуқаронинг қадрини билиш, унинг ҳаётини яхшилаш, орзу-умидларига муносиб муҳит яратиш демакдир.

Жиззахда барпо этилаётган иншоотлар — бу ёшларга билим, беморларга шифо, халққа адолат ва ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт сари очилган йўлдир. Ва бу йўл — мустақиллик туфайли барпо этилди.

Юртнинг равнақи, элнинг фаровонлиги учун бунёд этилган ҳар бир иншоот ортида ғамхўрлик, масъулият ва буюк келажакка бўлган ишонч мужассамдир.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истиқлол меваси – халқ фаровонлиги йўлида барпо этилган иншоотлар