Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ижро ҳаракатларини амалга ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ишдан асоссиз бўшатилган ходимларни ишга тиклаш ҳамда тўланмай қолинган иш ҳақини ундириш юзасидан чиқарилган суд қарорлари ижросини таъминлаш чоралари олиб борилмоқда.

Ҳудудий бўлимлар иш юритувига фуқароларга иш ҳақлари ундириш билан боғлиқ 410 ҳужжат келиб тушган бўлиб, умумий қимати 1,4 миллиард сўмни ташкил этган. Шундан 8,1 миллиард сўмлик 85 ижро ҳужжати тамомланган ва 44 ижро ҳужжати бўйича 5,1 миллиард сўм иш ҳақи ундириб берилган.

Ишга тиклаш билан боғлиқ 227 ижро ҳужжатидан 96 таси тамомланган. Шундан 69 таси тамомланиб, ходимлар ўз ишига қайта тикланган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг қарорига асосан, қарздор "Т.Y.M.K" жамиятининг 9 нафар ишчи-ходими фойдасига жами 451,6 миллион сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилган.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Н.Абдураимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишдан асоссиз бўшатилган ходимларни ишга тиклаш, иш ҳақини ундириш чоралари кўрилмоқда