Президент ташрифидан сўнг...

Ўзбекистонда спорт фаолиятини кучайтириш, айни йўналишда халқаро стандартларга мос имкониятлар яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ пойтахтимизда Олимпия шаҳарчаси ташкил этилди. Мазкур ҳудудда халқаро даражадаги мусобақалар ўтказилади, мамлакатимиз терма жамоаларининг ўқув-машғулотлари олиб борилади. 

Давлатимиз раҳбари жорий йил 18 август куни Олимпия шаҳарчасининг маъмурий биносида ҳам бўлиб, бу ердаги инфратузилмадан самарали фойдаланиш, аниқ мақсадга йўналтирилган ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Олимпия шаҳарчасида яратилган шароитларни кузатиб, Ўзбекистон теннис федерацияси раисининг ўринбосари, Осиё теннис федерацияси вице-президенти Ирода ТЎЛАГАНОВА ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Маълумот учун, Ирода Тўлаганова 1982 йилнинг 7 январида таваллуд топган. Теннисчилик фаолияти давомида яккалик баҳсларида 3 та WTA, 3 тa ITF турнирларида ғалаба қозонган. Жаҳон рейтингида 16-ўрингача кўтарилган. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, “Шуҳрат” медали соҳибаси.

– Биласизми, Ўзбекистонда қачон спортчиларни бир жойга жамловчи, катта-катта турнирлар ўтказиладиган мажмуа – Олимпия шаҳарчаси қурилар экан, дея орзу қилар эдим. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда “Ҳумо арена“ каби катта масштабдаги мажмуалар қад ростлади. Мана энди пойтахтимизда халқаро стандартларга муносиб Олимпия шаҳарчаси барпо этилди, – дея фикрини бошлади Ирода Тўлаганова. – Бу ерга келиб, барча биноларни кўздан кечирдим ва мамнун бўлган жиҳатим – эндиликда спортчиларимиз ўзлари учун муносиб шуғулланадиган жойларга эга бўлибди. Бу ерда шунингдек, тиббиёт марказлари, турли спорт мажмуалари ва меҳмонхоналар жой олган. Спортчилар учун яшаш, овқатланиш шароитлари ҳам юксак даражада ташкил этилган. Кенг майдонни эгаллаган Олимпия шаҳарчаси атрофи ўралган, махсус спорт турлари билан шуғулланувчиларга ҳам шароитлар яратилган. 

Яна бир жиҳати бу ерда халқаро стандартларга жавоб берадиган теннис кортлари ҳам ташкил этилган. Ўйлайманки, келажакда бу ерда теннис бўйича маҳорат дарслари ташкил этиб борилади. Мен ҳам яратилган шароитларни кўриб, шу ерда Ирода Тўлаганова теннис мактабини очишни ният қилдим, худди Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина мактабларига ўхшаган. Бугун юртимизда теннис билан шуғулланувчи иқтидорли ёшлар жуда кўп ва бу мени қувонтиради. Шу ўринда айтишим лозимки, кундан-кунга яшнаб бораётган юртим Ўзбекистон билан фахрланаман, мамлакатимиз ва пойтахтимиз кўчалари озода ва файзли бўлиб бормоқда. Хорижлик дўстларим “Нега бирор хорижий давлатга бориб яшамайсан”, деб сўрашади. Уларга доим айтадиган гапим: “Сизлар аввал Ўзбекистонга келиб, бизнинг яшашимизни кўринглар, шунда биласизлар, шунда тушунасизлар мен нега бошқа давлатларга бориб яшашни истамаслигимни”, дейман.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/iOBV5CeKYJo" title="Iroda TO‘LAGANOVA: &quot;Sportchilarimiz munosib shug‘ullanadigan joylarga ega bo‘lgani meni quvontirdi&quot;" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ирода ТЎЛАГАНОВА: спортчиларимиз муносиб шуғулланадиган жойларга эга бўлгани мени қувонтирди