Ирландия соҳилидан 400 йил яшайдиган акула топилди
Ирландия соҳилида тахминан 150-200 ёшдаги Гренландия акуласи жасади топилди. Бу мамлакатда айни турдаги жонивор илк бор соҳилга чиқиб қолган. Олимлар учун мазкур ноёб топилма узоқ умр кўрувчи денгиз "соҳиби"ни яқиндан ўрганиш имконини беради.
Умуртқалилар орасида энг кўп яшайдиган турлардан бири ҳисобланадиган Гренландия акуласи 400 йилгача яшаши мумкин. Баъзи шундай жониворлар Шекспир даврида туғилгани тахмин қилинади. Мутахассислар топилган жонсиз танани текшириб, юрак, кўз ва ички аъзолардан намуна олди. Текширув акуланинг ёши ва нима сабабдан ўлганини аниқлашга ёрдам бериши мумкин.
Изланувчиларни айниқса жонивор кўзларининг қаришга чидамлилиги қизиқтирмоқда. 2026 йил эълон қилинган тадқиқот натижасига кўра, ҳатто юз ёшдан ошган акуланинг ҳам кўриш тизими яхши ишлайди. Бу хусусият ДНК тикланиши механизми билан боғланмоқда.
Бинобарин, бундай сув ҳайвони қаерда кўпайиши, қанча бола туғиши ва кўпайиши билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳали етарли эмас.
Мусулмон Зиё, ЎзА