“Иқтидор” ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги вилоят Қўғирчоқ театрида “Иқтидор” мактаб ансамбли республика танловининг Сурхондарё вилояти босқичи ўтказилди.
Танлов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 15 ноябрдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида миллий чолғу санъати ва маданиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг халқ чолғулари санъатига оид қизиқишларини янада ошириш мақсадига қаратилган.
Танловнинг шаҳар ва туманлар босқичида иштирок этиш учун вилоятдаги 972 та умумий ўрта таълим мактабларидан 1030 та жамоа онлайн рўйхатдан ўтиб, ўзаро беллашди. Улардан сараланган энг муносиб 15 жамоа вилоят босқичига йўлланма олди.
[gallery-29193]
Якуний натижаларига кўра, Шеробод туманидаги 68-мактаб жамоаси биринчи, Шўрчи туманидаги 1-мактаб жамоаси иккинчи ва Бойсун туманидаги 33-мактаб жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар ҳамда фаол жамоалар диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА