Инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Дубайнинг “ACWA Power” компанияси раиси Моҳаммад Абунайян билан учрашув ўтказди.
Учрашувда қурилиш ва жамоат ишлари соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда бошқа истиқболли ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, энергетика, қайта тикланувчи энергия манбалари, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳалари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Тошкент шаҳрида замонавий, барқарор ва энергия самарадор ечимларни жорий этиш имкониятларини кўриб чиқди.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни амалий босқичга олиб чиқиш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА