Вазирлик ва идораларнинг интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришдаги фаолиятларини мувофиқлаштириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузурида  Идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Мазкур ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида йигирмадан ортиқ вазирлик ва идора вакиллари иштирок этиб, мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни самарали амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Тадбир давомида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда соҳага оид илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш юзасидан таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Йиғилиш якунида Идоралараро ишчи гуруҳнинг кейинги фаолият йўналишлари белгилаб олинди. Шунингдек, вазирлик ва идоралар кесимида тегишли вазифалар тақсимланди. 

Маълумки, 2025 йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги  Ўзбекистон Республикаси қонуни билан интеллектуал мулк эгаларининг мулкий ҳуқуқларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Муаллифларнинг шахсий номулкий ҳуқуқларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик чоралари кучайтирилди. Бундай интеллектуал мулк объектлари доираси кенгайтирилди.

Қонун ижроси самарали таъминланишида ушбу йўналишда фаолият юритаётган бундай тузилмалар ҳам ўз ҳиссасини қўшади. 

Қолаверса, ишчи гуруҳ мамлакатимизда интеллектуал мулк тизимини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш, инновацион ёндашувларни қўллаш ва миллий манфаатларни самарали ҳимоя қилиш йўлида изчил фаолият юритади. 

Н.Абдураимова,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интеллектуал мулк тизими халқаро стандартларга мос равишда ривожлантирилади