Институтнинг “Спорт куни”да барча фаол қатнашди
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳафтанинг ҳар шанбаси – “Спорт куни” деб эълон қилинди ва институт раҳбарияти ва ходимлари ўртасида оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
2026 йил 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун эрта тонгдан институт раҳбарияти ҳамда 300 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчи ва ходимлар иштирокида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги марказий “Экопарк” ҳудудида бадантарбия машғулотлари ташкил этилди.

Спорт тадбири давомида иштирокчилар жисмоний фаолликни ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда жамоавий муҳитни мустаҳкамлашга оид турли машқларни бажарди. Машғулотлар кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтказилди.
Н.Усмонова, ЎзА