Президентимиз томонидан 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масаласи илгари сурилган эди.
Видеоселекторда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро давлат педагогика институтида “Волейбол”, “Баскетбол”, “Қўл тўпи”, “Регби” спорт турлари бўйича Федерациялар ташкил этилди.
– Спорт турлари бўйича мусобақаларга старт бериш мақсадида “Спорт мусобақалари фестивали” кўтаринки руҳда олиб борилди. Фестиваль тадбирлари доирасида стол теннис, шахмат, шашка, футбол, кураш, бадминтон, енгил атлетика бўйича мусобақаларда институтнинг барча талабалари фаол қатнашди. Институт “Талабалар лигаси” ва “Беш ташаббус олимпиадаси” дастурлари доирасида ўтказилган спорт мусобақаларида талабалар фаоллик кўрсатиб, ўз маҳоратларини намоён этди. Мусобақаларда нафақат спортчи руҳини, балки жамоавий ишлаш, қарорлар қабул қилиш ва тўғри стратегияларни ишлаб чиқиш каби кўникмалар ҳам ривожлантирилди. Ҳар бир иштирокчи ўз кучини синаб кўрди ва юқори натижалар билан мусобақаларда қатнашди, – дейди институт ректори, профессор Б.Маъмуров.
[gallery-22882]
Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.