ФОТОРЕПОРТАЖ

Кон-металлургия саноатининг равнақи ва қудрати илғор технологияга эга бўлиши билангина эмас, балки уни муттасил такомиллаштириш жараёни ҳамда кадрлар салоҳиятига ҳам боғлиқ. Навоий кон-металлургия комбинати тизимида илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциялашуви босқичида янги инновацион ғояларга асосланган стратегик лойиҳалар жорий этилаётгани ўз самарасини бермоқда. 

2017–2026 йиллар мобайнида қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган дастур доирасида 3-гидрометаллургия заводида  қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. “Қоқпатас” ва “Довғизтов” конларининг маъданларидан олтин ажратиб олиш технологиясини такомиллаштиришга қаратилган Фильтрлаш, қуритиш ва куйдириш цехи ана шулар жумласидан. 

Цех қурилиши 2017 йил сентябрь ойида Зарафшон қурилиш бошқармаси ва “Элемент қурилиш” корхонаси томонидан бошланган. Мажмуани лойиҳалаштиришда олимлар ва муҳандислар томонидан олиб борилган тадқиқотлардан кенг фойдаланилди. “Ўзгеорангметлити” институти ҳамда Германиянинг “ENGINEERING DOBERSEK” компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилди. Умумий қиймати 114 миллион евро маблағ эвазига бунёд этилган юқори технологик мажмуа 2019 йилнинг августида фойдаланишга топширилди.

[gallery-26188]

Юқори технологик ечимларга эга ушбу мажмуа 3-гидрометаллургия заводига келтирилаётган хомашёдан фойдаланиш самарадорлигини 8 фоизгача, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 11 фоизгача оширишга замин яратди. Бу ерда 200 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Цех фильтрлаш, қуритиш, грануллаш, куйдириш, газни тозалаш, майдалаш, оралиқ омбор, сув таъминоти ва совутиш минораси, ҳаво ишлаб чиқариш ва компрессор станцияси сингари ўндан ортиқ тармоқлардан ташкил топган. 

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инновацион лойиҳа – самарадорлик омили