Инклюзив таълим ва госпитал педагогика: долзарб масалалар муҳокамада
Пойтахтимизда инклюзив таълим ҳамда госпитал педагогика йўналишларига бағишланган муҳим учрашув бўлиб ўтди.
Унда мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, Низомий номидаги Ўзбекистон педагогика миллий университети ҳамда Эстония Республикаси делегацияси вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш жараёнлари, мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, мутахассислар малакасини ошириш, менежерлик ўқув курслари учун ишлаб чиқилаётган ўқув режа ва дастурлар юзасидан фикр алмашилди.
Муҳокамалар жараёнида мактаб директорлари ва ўқитувчилар учун инклюзив таълим ҳамда госпитал педагогика соҳасида зарур бўлган билим, кўникма ва компетенциялар алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида мазкур йўналишда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, илғор тажрибалар алмашинувини давом эттиришга келишилди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА