Шавкат РАҲМОНОВ магистрант Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Тошкент, Ўзбекистан
Аннотация
Мақолада ҳужжатларни сохталаштириш жинояти тушунчаси ва унинг мазмун-моҳияти таҳлилий баён этилган. Унда ҳужжат, штамп, бланка, муҳр ҳамда расмий ҳужжат тушунчалари очиб берилиб, Жиноят кодексига “расмий ҳужжат” таърифини киритиш таклиф қилинган.
Таянч сўзлар: сохталаштириш, қалбакилаштириш, жиноят, ҳужжат, штамп, муҳр, бланка, расмий ҳужжат, тайёрлаш, фойдаланиш, сотиш, жавобгарлик.