Ҳурмуз бўғози қамали Хитой, Туркия, Ҳиндистон ва Покистонга кўпроқ таъсир қилади
АҚШ Эрон портларини қамал қилиши Ислом Республикаси товарларининг жаҳон бозорига экспортига жиддий тўсқинлик қилиши мумкин. Мазкур чеклов ташқи савдога жиддий босим ўтказиши кутиляпти.
Иқтисодий мураккаблик расадхонаси (Observatory of Economic Complexity – ОЕC) маълумотига кўра, салбий оқибат Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Покистон каби Теҳроннинг асосий импортчиларига сезиларли таъсир қилади.
Сўнгги йилларда этилен полимери, темир рудаси, ациклик спирт ҳосиласи ва нефтдан олинадиган газ Эроннинг асосий экспорт товарларига айланган.
CNN тарқатган хабарда Озарбайжон ва Арманистон ҳам ушбу мамлакатнинг асосий савдо шериклари қаторига кириши таъкидланган.
С.Раҳимов, ЎзА