Ҳумоюн Султонов бугун Загребдаги турнир финалида ўйнайди
Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов Хорватиядаги нуфузли M25 турнири финалига йўл олди. Унинг бу муваффақияти ортида нималар бор?
Хорватиянинг Загреб шаҳрида теннис бўйича M25 тоифасидаги халқаро турнир давом этмоқда. Қувонарлиси, Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов мусобақанинг финал босқичига йўлланма олди.
Ҳамюртимиз ярим финалда турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси, Шимолий Македония вакили Олег Приходкони 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Эътиборлиси, айни пайтда ATP рейтингида Ҳумоюн Султонов 632-ўринни, Олег Приходко эса 410-поғонани эгаллаб турибди.
Ҳумоюн Султонов энди мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида бош соврин учун яна бир Шимолий Македония вакили Калин Ивановскига қарши кортга чиқади.
Финал баҳси бугун — 28 июнь куни ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА