“Ҳумо” Қозоғистон Про-лигасида пешқадам
Хоккей бўйича Қозоғистон Про-лигасида пойтахтимизнинг “Ҳумо” клуби муваффақиятли иштирок этмоқда. Лиганинг навбатдаги ўйинлари ўтказилди. "Ҳумо" клуби "Сариарка" жамоаси билан баҳслашди.
Ушбу учрашувда Тошкент жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур турда шунингдек, "Номад" - "Алмати" 5:2, "Иртиш" - "Бейбарис" 4:1, "Актобе" - "Торпедо" 2:1, "Горняк" - "Кулагер" 2:1 натижалари қайд этилди.
Ушбу ўйинлардан сўнг "Ҳумо" клуби жадвалдаги очколари сонини 8 тага етказиб, биринчи ўринни янада мустаҳкамлаб олди. Иккинчи ўринда "Актобе" 6 очко билан бораётган бўлса, учинчи поғонадан "Номад" жамоаси жой эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо" кейинги ўйинини 19 сентябрь куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да "Иртиш" кулбига қарши ўтказади. Ушбу учрашув соат 19:30 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА мухбири