Хоккей бўйича Қозоғистон очиқ мунтазам чемпионати доирасида Тошкентнинг “Ҳумо“ хоккей клуби Қарағанданинг “Сариарка“ жамоаси билан рақобатлашди.

Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена“ мажмуасида ўтказилган ушбу ўйинда “Ҳумо“ клуби рақибини 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Бугун, 1 ноябрь куни ушбу жамоалар ўртасида иккинчи учрашув ташкил этилади. Мазкур баҳс “Ҳумо арена“ мажмуасининг кичик аренасида соат 19:30 да бошланади.

Маълумот ўрнида: айни пайтда “Ҳумо“ 13 та ўйинда 15 очко жамғариб, турнир жадвалида еттинчи поғонада бормоқда, “Сариарка“ эса 15 та ўйин билан 21 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионат пешқадами 18 та ўйинда 25 очкони қўлга киритган “Номад” жамоасидир.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳумо” клуби муҳим ғалабани қўлга киритди