ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига мувофиқ, Оролбўйини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида мамлакатимиз вилоятлари Қорақалпоғистондаги туманларга бириктирилган.
Бухоро вилояти ўз тажрибаси асосида Хўжайли туманини ривожлантиришга кўмаклашмоқда. Жорий йил мазкур ҳудудда қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ана шундай хайрли ишларни Хўжайли туман марказий ўйингоҳи мисолида ҳам кўриш мумкин.
Ушбу футбол стадиони 2005 йилда қурилган бўлиб, ҳозирга келиб таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Ягона буюртмачи инжиниринг хизмати” давлат унитар корхонаси буюртмасига асосан марказий ўйингоҳда кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, минг нафар томошабинга мўлжалланган ўйингоҳ икки ярим минг томошабин сиғимига мослаштирилмоқда. Сунъий қопламали майдон янгиланиб, югуриш йўлаклари барпо этилди. Айни пайтда бу ерда сўнгги босқичдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадга қарийб 5 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.
[gallery-25772]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА