Хотира бор миллатяшайди
Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 81 йиллиги нишонланмоқда.
Байрам муносабати билан Нукус шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали майдонида давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари йиғилди.
[gallery-29306]
ҚорақалпоғистонРеспубликаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев байрам муносабати билан ҳайкал пойига гулчамбар қўйиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишта ҳаёти учун жонини фидо қилган инсонларни хотирлади. Уларнинг жасоратини ёдга олди.
Шунингдек, Қуролли Кучлар тизимига кирувчи тузилмалар вакиллари, идора ва ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан ёшлар ҳам ҳайкал пойига гуллар қўйди.
Иккинчижаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тадбирлар Оролбўйининг шаҳар ва туманларида давом этмоқда.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.