ФОТОРЕПОРТАЖ
Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи назоратида бўлган, шунингдек, меҳнат миграциясидан қайтиб келган хотин-қизларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларни ишга жойлаштириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида учрашув-мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умида Абдуллаева ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова иштирок этди.
[gallery-24503]
Учрашув давомида аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, улар томонидан кўтарилган долзарб муаммолар эшитилди. Уларнинг ечимини амалга ошириш юзасидан таклиф ва ташаббуслар ишлаб чиқилди ҳамда ҳаётга тадбиқ этиш белгиланди.
Якунда иштирокчилар эътиборига “Одам савдоси” ва “Гендер зўравонлик” мавзуларидаги видеороликлар намойиш этилди. Шунингдек, соғлиғида муаммоси бор хотин-қизлар “Соғлом авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА