Хорижлик устозлар етиб келди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2026/2027 ўқув йили учун шаҳар ва туманлар кесимида 126 нафар хорижий мутахассисга эҳтиёж шакллантирилган бўлиб, ҳозирги кунда 76 нафар хорижий устоз етиб келди.

Мазкур эҳтиёж асосида хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан суҳбатдан ўтказилиб, улар билан тегишли шартномалар тузилмоқда ҳамда мамлакатимизга жалб этилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири