Бухорода Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг вилоят ҳудудий вакиллиги ташкил этилди.

Агентликнинг асосий вазифаси аҳоли орасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ва уларни мукаммал ўзлаштириш учун зарур шароит яратиш, хорижий тилларни ўқитишнинг халқаро тан олинган дастур ва дарсликлари таълимнинг барча босқичларида жорий этилишини мувофиқлаштириш ҳамда ўқитувчиларда замонавий ўқитиш кўникмаларини ривожлантириш этиб белгиланган. Ҳудудлар, тармоқлар ва таълим муассасаларининг хорижий тилларни ўзлаштирган мутахассисларга эҳтиёжларини таҳлил қилиш натижалари асосида талаб юқори бўлган хорижий тилларни ўқитишни ташкиллаштириш устувор мақсадлардан биридир. 

[gallery-5394]

Хорижий тилларни ўқитиш соҳасида “боғча – мактаб – олий таълим ташкилоти – корхона” тамойилидаги узлуксиз таълим занжирини жорий этиш мақсадида аҳолининг барча қатламларига мос бўлган тилни ўрганиш бўйича услубиёт ва тавсияларни ишлаб чиқиш тақозо этилмоқда. Бу жараёнда хорижий тилларни пухта ўзлаштириш, тилнинг асосий кўникмаларини шакллантириш учун видеоролик, ўйин, кўнгилочар кўрсатув, фильмлар ва бошқа ўргатувчи контент яратилишини ташкил этиш, давлат тилидан хорижий тилларга ва хорижий тиллардан давлат тилига профессионал таржима қилиш услубиётларини яратиш ҳамда ушбу йўналишда мутахассисларнинг малакасини оширишда кўмаклашиш каби жиҳатлар ҳам эътибордан четда қолмаган. Шунингдек, ҳудудлар, тармоқлар, давлат органлари ва таълим ташкилотлари кесимида хорижий тилларни билиш рейтингини юритиш, хорижий тилларни ўрганишни янада оммалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. 
– Вилоятдаги олий таълим муассасаларида ўқув марказлари ташкил қилинди, – дейди Агентлик вилоят вакиллиги раҳбари Нозима Холиқова. – Шу билан бирга, ҳар бир давлат корхонасида хорижий тил курсларига старт берилди. Бундай ташаббусни энг аввал қўллаб-қувватлаган ташкилотлардан бири вилоят прокуратураси бўлди. Ҳозирда қисқа муддатли интенсив курсларга 10 нафар прокурор ходим қатнашмоқда. Қолаверса, таълим тизимида фаолият юритадиган ўқитувчилар ўз мутахассислиги бўйича халқаро сертификатга эга бўлса, бу улар учун 50 фоиз, корхона ташкилотлар учун эса 20 фоиз устама белгилангани ҳам қўшимча рағбат. Зеро, бу моддий таъминот нафақат иштиёқ, балки хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча курсларга қатнашиш, хорижий тил адабиётларини сотиб олиш учун ҳам яхши имкониятдир. 
Агентликнинг вилоятдаги вакиллиги ўз ишини 2021йилнинг 15 июнидан Бухоро давлат университетида бошлаган. Агентлик ташкил этилганидан сўнг мактабгача таълим тизимидаги ўқитувчиларнинг услубий-методик билимлари икки ой (август-сентябрь) давомида оширилди. Мактабгача ёшдаги ўғил-қизлар учун ягона дарслик янги дастурлар асосида тузилди ҳамда нашрга тавсия қилинди. Халқ таълими тизимидаги чет тили ўқитувчилари хорижий тил синов имтиҳонларидан ўтказилди. Паст натижаларни олган ўқитувчилар учун шаҳар ва туманнинг ўзида қўшимча курслар ташкил этилди. 
Вилоят халқ таълими тизимидаги ўқитувчиларнинг тил билиш даражасини белгиловчи халқаро сертификатлар атиги 4 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 15 фоизга етди. Тўғрироғи махсус чет тили бўйича сертификатга эга бўлган педагог сони 200 нафарга яқинлашди. Эндиликда Агентлик томонидан нафақат ўқув курслари, балки тест жараёнларини ўтказиш ҳам мунтазам йўлга қўйилмоқда.

Зариф Комилов,  
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хорижий тилларни ўрганиш: амалиёт ва самара