Ўзбекистон фермерлари кенгаши раисининг ўринбосари З.Мустафақулов Италиянинг CРЕА ташкилотидан ташриф буюрган экспертларни қабул қилди.
Учрашувда БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳамкорликдаги “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторининг “яшил иқтисодиёт”га инклюзив ўтишини қўллаб қувватлаш ва иқлимга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновацион тизимини ривожлантириш (EU-AGRIN)” лойиҳаси кенг муҳокама қилинди.
Лойиҳа доирасида фермерлар ва қишлоқ хўжалигида инновациялар, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини такомиллаштириш ва фермерларнинг салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Мониторинг ва баҳолаш тизимини кучайтириш учун AKIS (Agricultural Knowledge and Innovation Systems) фаолиятига оид дала тадқиқотлари, фермер хўжаликларидаги самарадорликни яхшилаш ва уларнинг асосий кўрсатгичларини (KPI) баҳолашга алоҳида эътибор қаратилди.
Келгусида, фемер хўжаликлари салоҳияти ва билимларини ошириш учун қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди. Бу ҳамкорлик, айниқса, қишлоқ хўжалигида инновацион қарорларни жорий қилиш ва иқлимга йўналтирилган ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
ЎзА