Хориждаги талабалар ҳам референдумда овоз берди
Беларусь миллий техника университетида таҳсил олаётган қашқадарёлик талабалар ва маҳоратини ошираётган ёш олимлар ҳам референдумда овоз берди.

– Олий таълим соҳасида Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлиги кўплаб талабаларнинг ва ёш тадқиқотчиларнинг хорижий давлатда таҳсил олишлари ҳамда илмий изланишлар олиб боришлари учун кенг имкониятлар яратмоқда, – дейди ҚарМИИ қўшма таълим дастурларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Феруза Темирова. – Ҳозирда “2+2” дастури асосида 85 нафар талабамиз ва профессор-ўқитувчилардан 3 нафари ўз хоҳиш-иродаларини хорижда ифода этиш имконига эга бўлди.
Овоз беришни ташкил этишда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси томонидан барча имкониятлар яратилган.
Ўлмас Баротов, ЎзА.