Хоким ва ёшлар учрашуви
Олтинсой туманида “Хоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда Олтинсой тумани хокими Баҳром Махматраемов йигит-қизларни муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, мамлакатимизда ёшларни Ватанга садоқат, юртга муҳаббат ва миллий қадриятларимизга чексиз ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди. Уларнинг таълим-тарбия олиши ва бандлик масаласини ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр алмашди. Ёшларнинг ютуқ ва муаммоларини тинглади.

Жорий йилнинг ўтган даврида туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож 1 минг 63 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритилиб, уларнинг 712 нафарига турли ёрдам кўрсатилди. 27 нафари доимий ишга жойлаштирилди. 52 нафарига меҳнат қуроли учун субсидия ажратилди. 54 нафарининг олий таълим муассасасидаги контракт пули тўлаб берилди. 28 нафари касб-ҳунарга ўқитилди. 55 нафарининг саломатлигини тиклашига моддий ёрдам берилди. 230 нафарига ер майдони,148 нафарига имтиёзли кредит ажратилди. 81 нафарининг хорижий тилларни ўрганишига кўмак берилди. Шунингдек, ёшларнинг сафарбарлик, ҳайдовчилик ўқув курси, илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларида ўқиш харажатлари қоплаб берилди. Олимпиада, танлов ва мусобақаларнинг маҳаллий босқичларида қатнашишга моддий ёрдам кўрсатилди. “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг шу йил биринчи мавсумида тумандаги 54 та маҳаллада яшовчи 37 минг 283 нафар ёш иштирок этиб, ўзларининг жисмонан тобланаётгани, билим, маҳорат ва изланишларини кенг намойиш этди.



Очиқ мулоқот якунида туман раҳбари “Келажак касблари” лойиҳасига 85 миллион, ёшларнинг контракт тўловлари учун 150 миллион, уларнинг даволаниши учун 110 миллион сўмлик сертификатларни топширди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири