Шаньси музофоти Маданий меросни тадқиқ қилиш ва ҳимоя қилиш компанияси ва Шаньси университети Археология ва музейшунослик мактаби вакилларидан иборат қадимшунослар гуруҳи археологик ишларни ўтказиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар берди.

Шаньси Археология институти ва Фарғона давлат университети ҳамкорлигида амалга ошириладиган мазкур трансмиллий ташаббус асосида кўҳна Ахсикентни тизимли ўрганиш мақсад қилинган. Хусусан, Мингтепа, шунингдек Арсиф қабристонида синов-қазиш ишлари режалаштирилган.

Шу тариқа водий жанубидаги қадимий шаҳарларнинг жойлашуви, қурилиш услуби ҳамда дафн маросими билан боғлиқ анъаналар ўрганилади. Бу жараён Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги тарихий, маданий алмашинувни мустаҳкамлаш, мамлакатлар цивилизациялари солномаларини бойитиш учун замин яратади. Лойиҳа 30 декабрда якунланади.

Дарвоқе, Ахсикент археология мажмуаси вакилларидан иборат экспедиция Хитой Ижтимоий фанлар академияси Археология институти билан ҳамкорликда изланишларни фаол давом эттирмоқда. Масалан, ҳозиргача Мунчоқтепада III-IV асрларга оид сағаналар мажмуи ва маросимлар ўтказиладиган ибодатхона топилиб, Наманган ўлкашунослик музейида Ахсикент археология боғи томонидан барпо этилган лабораторияга жойлаштирилди. Институт раҳбари Чен Цзиньцян Наманганга келиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

М.Пирматова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик қадимшунослар Ўзбекистонда