Хитойлик олимлар билан ҳамкорлик ривожланмоқда
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу кунларда Шинжон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси профессори Ху Хайжиан бошчилигидаги делегация юртимизда бўлиб турибди. Делегация аъзолари ташриф доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишди.

Учрашув давомида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда илғор тажрибаларни жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар ўртасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, илмий изланишлар, инновацион ишланмалар, технологиялар трансфери ва кадрлар тайёрлаш йўналишларини қамраб олган меморандум имзоланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА