Хитой спорт делегацияси “Олимпия шаҳарчаси” имкониятларини юқори баҳолади
Мамлакатимиз спорт инфратузилмаси билан яқиндан танишаётган Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти раҳбарияти ҳамда экспертларидан иборат делегация Тошкентда барпо этилган “Олимпия шаҳарчаси” имкониятларини юқори баҳолади.
Спорт вазирлигида ўтказилган учрашувда спорт ва илмий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олинди.


Хитой делегацияси аъзолари “Олимпия шаҳарчаси”нинг замонавий инфратузилмаси, коммуникация тизимлари билан уйғунлашгани, спорт объектларининг ўзига хослиги, халқаро даражадаги нуфузли мусобақаларни қабул қила олиш имкониятлари юқорилигини эътироф этди.
Т.Рўзиев,
ЎзА