Хитой Покистоннинг айни пайтдаги хавотирини тушунади ва Исломободни суверенитети ва хавфсизлиги йўлидаги манфаатини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлайди, деди ХХР ташқи ишлар вазири Ван И покистонлик ҳамкасби Муҳаммад Исҳоқ Дар билан телефон орқали суҳбатда.

– Хитой ҳозирги вазият ривожини диққат билан кузатиб боряпти, – деган у ўз идораси расмий сайтида эълон қилинган баёнотда. – Терроризмга қарши кураш дунёдаги барча давлатларнинг умумий масъулиятидир. Биз терроризмга қарши курашдаги қатъий ҳаракатида Покистонни мудом қўллаб-қувватлаймиз.

Муҳаммад Исҳоқ Дар ўз навбатида мамлакати дунёнинг барча давлатлари билан алоқа давом этишини таъкидлади.

Конфликт Индии и Пакистана: почему страны враждуют уже более 70 лет? —  Delo.ua

Покистон томони ташаббуси билан уюштирилган суҳбат чоғида жаноб Дар ҳамкасбига Жамму ва Кашмирдаги террор ҳаракати туфайли юзага келган Ҳиндистон билан таранглик ҳақида маълумот берди.

– Покистон доим террорга қарши курашда қатъий ёндашувни ёқлаб, вазиятни кескинлаштирадиган ҳар қандай ҳаракатга қарши чиққан, – деди у. – Воқеаларни синчковлик билан кузатиб бориш ва бошқариш ниятида биз  Хитой ва халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни давом эттирамиз.

Хитойлик дипломат Пекин Ҳиндистон ва Покистон вазиятни юмшатишига умид қилаётганини айтди.

– Хитой имкон қадар тезроқ холис тергов ўтказилиши тарафдори, – дея сўзини давом эттирган ХХР ташқи сиёсат идораси раҳбари. – Можаро ҳеч бир томон манфаатига мос эмас, аксинча минтақавий тинчлик ва барқарорликка зид.

Индия и Пакистан на грани войны из-за нападения в Кашмире, где погибли 26  человек. Нью-Дели перекрывает течение реки Инд

Айни дам Кашмирдаги чегара чизиғида вазият кескинлигича қолмоқда. Ҳиндистон армияси тарқатган баёнотда таъкидланишича, Жамму ва Кашмир ҳудудидаги назорат чизиғи бўйлаб Покистон қўшинлари томонидан кетма-кет тўртинчи кун ўт очишни тўхтатиш қоидаси бузилган.

Дарҳақиқат, шу кунларда зиддият авж олган. Паҳалгам шаҳри яқинида, Байсарон водийсида бир неча қуролланган одам от миниб кетаётган сайёҳларга қарата ўқ узган. Ҳужум учун масъулиятни “Лашкар-э-Тайба”  террор ташкилотига алоқадор “Қаршилик кўрсатиш фронти” гуруҳи зиммасига олди. Фожиа оқибатида 25 ҳиндистонлик ва бир нафар Непал фуқароси ҳалок бўлди.

Бунга жавобан Ҳиндистон Покистонга қарши қатор чора-тадбирлар қўллади. Яъни, ҳарбий атташелар мамлакатдан чиқариб юборилди, Ҳинд суви шартномаси тўхтатилди ва трансчегаравий алоқа нуқтаи назаридан Аттари қуруқлик транзит манзили зудлик билан ёпилиши маълум қилинди. Шунингдек, ҳинд ерига ўтиш жойи орқали кирган Покистон фуқаролари 1 майгача мамлакатни тарк этиши лозимлиги айтилди. Уларга Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлик ассоциацияси (СААРК) визасидан воз кечиш схемаси бўйича қўшни давлатга ўтиш тақиқланди. Ушбу тизим орқали кирганларга чиқиб кетиш учун 48 соат вақт берилди. Бундан ташқари Ҳиндистон Покистон фуқароларига виза беришни зудлик билан тўхтатди. Мавжуд визалар 27 апрелдан бекор қилинди.

С.Раҳимов,ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой Покистонни суверенитети ва хавфсизлиги йўлида қўллаб-қувватлайди