Ҳарбийлар эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли можаролар ва тероризимга қарши “Ватан” фахрийлар фонди ва Мудофаа вазирлиги Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази Жиззах вилоятининг Арнасой туманида истиқомат қилувчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, якка ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиб, уларга ҳайит байрами қурбонликлари улашди.
Қурбон ҳайити муносабати билан юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, имконияти чекланган, оиласида ногионлиги бўлган, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида улар ҳолидан хабар олиниб, моддий, маънавий ва амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Ана шундай эзгу мақсад йўлида Ўзбекистон Республикаси Қуролли можаролар ва тероризимга қарши “Ватан” фахрийлар фонди оммавий ташкилий ишлар бўйича бўлим бошлиғи Ботир Содиқов ҳамда Мудофаа вазирлиги Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази катта ўқитувчиси, подполковник Шуҳрат Сафаровлар бошчилигида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ҳамкорлигида Арнасой туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўнгли ўксик фуқароларга хайр саховат кўрсатилди.
Жумладан, тадбир ташкилотчилари уйма-уй юриб, боқувчисини йўқотганлар, кам таъминланган, эҳтиёжманд, ўзгалар қаровига муҳтож, якка-ёлғиз қариялар, оиласида ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиб, қурбонликка аталган гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар тақдирланди. Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги қурилиш ва бунёдкорлик ишларда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ Мудофаа вазирлиги Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази аскарларига “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медаллари тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли можаролар ва тероризимга қарши “Ватан” фахрийлар фонди оммавий ташкилий ишлар бўйича бўлим бошлиғи Ботир Содиқов ҳамда Мудофаа вазирлиги Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази катта ўқитувчиси, подполковник Шуҳрат Сафаров дастлаб ушбу “н” ҳарбий қисм аскарларига яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
[gallery-7896]
Сўнгра улар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, унда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, бугунги ҳарбий хизматчилар Ватан тинчлиги йўлида жанговор қобилияти ҳамда чуқур билимга эга бўлишлари зарурлиги, мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш ва шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
– “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастури доирасида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аскарларимиз қурилиш-таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда. Тумандаги Ғофур Ғулом номли ҳамда “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 24 та эҳтиёжманд, кам таъминланган, оиласида ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган ва якка-ёлғиз қарияларнинг хонадони таъмирланди. Бу халқимизнинг суюкли байрамларидан бири – Қурбон ҳайитига ҳарбийларимизнинг муносиб туҳфаси бўлди, деб ўйлайман, – дейди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази катта ўқитувчиси, подполковник Шуҳрат Сафаров.
Тадбир сўнгида “Обод маҳалла” ва “Обод қишлоқ” дастури доирасида қурилиш-таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларига жалб қилинган Мудофаа вазирлиги Кичик мутахассислар тайёрлаш марказининг бир гуруҳ аскарлари бунёдкорлик ишларида фаол қатнашганлари учун “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медаллари билан тақдирланди.
А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат) ЎзА