Ҳарбий хизматчилар “Киберспорт”да баҳслашди
Хоразмда ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида “Киберспорт” мусобақаси бўлиб ўтди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, замонавий технологияларга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда жамоавий ҳамкорлик ва тезкор фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган мусобақада иштирокчилар юқори тайёргарлик, чаққонлик ва стратегик фикрлаш қобилиятларини намоён этиб, ғалаба учун муросасиз баҳс олиб бордилар.
Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтган беллашувлар якунида энг яхши натижа қайд этган жамоалар аниқланди.
Мусобақа якунларига кўра, биринчи ўринни Хоразм вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, иккинчи ўринни Божхона бошқармаси ва учинчи ўринни Қўриқлаш бошқармаси ходимларидан иборат жамоалар қўлга киритишди.
[gallery-30907]
Ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланиб, уларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Бундай мусобақалар ёш ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш кўникмаларини ошириш, дўстона рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда жамоавий руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(сурат),
ЎзА мухбирлари