9, 10 ва 11 июнь кунлари Самарқандда триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати, Осиё кубоги ва паратриатлон бўйича илк бор Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

Кеча паратриатлон бўйича Осиё чемпионати билан бошланган мазкур тадбирлар бугун “2023-Asian Triathlon Gup Samarkand” триатлон бўйича Осиё кубоги баҳслари билан давом этди.  

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Халқаро триатлон федерацияси президенти Марисол Касадо ва мамлакатимиз триатлон федерацияси масъуллари иштирок этиб, спортчиларга муваффақият тилади.  

Дастлаб аёллар ўртасидаги беллашувлар ўтказилди.  

Унда тўққиз давлат вакиллари 1500 метрга сузиш, 40 километр велосипед пойгаси ва 10 километр югуриш баҳсларида ғолиблик учун кураш олиб борди.  

[gallery-12287]

Ушбу беллашувларда Словакия вакиласи Ивана Куриачкова марра чизиғини биринчи босиб ўтиб, олтин медални қўлга киритди.

Иккинчи ва учинчи ўрин чилилик Макарена Салазар ва австриялик Таня Строшнайдерга насиб этди.  

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса қозоғистонлик Аян Беисенбаев Осиё чемпиони бўлди. Словакиялик Ричард Варга иккинчи, ҳамюртимиз Александр Куришов учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, бугун Осиё кубоги баҳслари доирасида Марказий Осиё триатлон ассоциацияси биринчилиги ҳам ўтказилди. Унда олтин ва бронза медалларни қозоғистонлик Аян Беисенбаев ва Дариян Конишбаев қўлга киритган бўлса, ҳамюртимиз Александр Куришов кумуш билан кифояланди.  

Аёллар беллашувларида эса спортчиларимиз қўли баланд келди ва Алина Акимова биринчи ўринни эгаллади.  

Триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари эртага ўтказилади.  

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамюртимиз бронза медалини қўлга киритди