Қўқон шаҳрида яшовчи шахс 2021 йилда “Telegram” мессенжерида канал яратиб, унга ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни жойлаб, каналнинг 9 нафар обуначисига тарқатади. Бундан ташқари у “Instagram” ижтимоий тармоғида хозирги кунда Сурия давлатида фаолият олиб бораётган “Тавхид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг инструктур ва медиа тарғиботчиси  билан боғланиб, унинг даъватлари таъсирига тушади.  Сўнгра, Сурия давлатига жиҳод қилиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида ўзаро аудио ва хабар орқали ёзишмалар олиб бориб, ХТТ сафига қўшилишга ҳайрихоҳлик билдиради.

Ўз навбатида ушбу шахс яқин танишлари ва ўзининг синфдошлари орасида “жамоат” шакллантириб, уларни Сурия ҳудудига “ҳижрат” қилиб, террорчи гуруҳлар қаторига қўшилишга даъват қилади.

ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида унинг ноқонуний ҳаракатлари тўхтатиб қолиниб, ҳуқуқий баҳо берилди.

Натижада, жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг2441-моддаси 3-қисми “г” банди, 2442-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро террористик ташкилот сафига қўшилишга ҳайриҳох бўлган фуқаро жазога тортилди